Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
НАТО Украинага аскарлар юборилиши тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.
16:33 / 11.09.2015
1575

НАТО Украинага ҳарбийларни жўнатиш масаласини кўриб чиқмаяпти ва буни ўрганиб чиқмайди ҳам, дея маълум қилди альянс бош котибининг сиёсий масалалар ва сиёсий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жеймс Аппатурай.

“Йўқ, ҳозирда Украина НАТО ҳарбийларининг киритилиши тўғрисида ҳеч қандай муҳокамалар бўлгани йўқ ва мен ушбу масалани кўриб чиқмайман”, – деди Аппатурай жума, 11 сентябрь куни Киевда бўлиб ўтган йиллик Ялта Европа стратегияси (YES) учрашувида.

Аппатурайнинг сўзларига кўра, НАТО Украинага ўз-ўзини ҳимоя олиши учун хавфсизлигини мустаҳкамлаш жараёнида ёрдам кўрсатиши мумкин. “Бу сиёсий доно қарор. Бироқ мен Украинага НАТО ҳарбийларининг тўғридан-тўғри жўнатилишини кўриб чиқмайман”, – деди альянс вакили.


Улашинг
  • Теглар:
Top