Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Суриялик муҳожирни чалиб йиқитган венгриялик журналистга нисбатан безорилик бўйича иш очилди
08:16 / 11.09.2015
3822

Венгрия прокуратураси N1TV телеканалининг собиқ ходими, қизини кўтариб полициядан қочаётган суриялик муҳожирни чалиб йиқитган Петра Лазлога нисбатан безорилик бўйича иш очди. Бу ҳақда СВS хабар берган.

Хабарда айтилишича, журналистга нисбатан бошқа айбловлар ҳам эълон қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Венгриянинг Роске шаҳарчаси яқинида Сербиядан минглаб муҳожирлар Венгрияга ноқонуний равишда ўтиш жараёнини тасвирга олаётган Петра Лазло улардан бир нечасига оёғи билан зарба берган, унинг қизчаси билан чопаётган муҳожирни тепиб йиқитиши жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлганди.

Бироз олдинроқ, Венгрия Ички ишлар вазири Янош Лазар мавжуд вазият туфайли мамлакатда 15 сентябрдан бошлаб инқироз ҳолатини жорий этишни таклиф қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top