Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Халқаро эксперт Ўзбекистонда болаларни мажбурий ишлатишга қарши чоралар кўрилаётганини эътироф этди
10:20 / 11.09.2015
3454

Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро эксперт Ренате Винтер Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашда маълум силжишлар борлигини эътироф этди.

“Болалар меҳнатига йўл қўймасликда силжиш борлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Мамнуният билан шуни эътироф этаманки, биз бундай ҳолатларни қайд қилмадик, бу ўтган йили ХМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ўтказган мониторинг натижаларини яна бир бор тасдиқлайди”, - унинг сўзларини келтиради “Жаҳон” ахборот агентлиги.

2014 йил апрелида Ўзбекистон ҳукумати ижтимоий ҳамкорлар ва ХМТ билан 2014-2016 йилларга мўлжалланган дастурни имзолаган эди. Унга кўра ХМТ болалар меҳнатидан фойдаланишни йўқ қилиш миллий дастурини қўллаб-қувватлаган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top