Терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи Нико Ковач 9 сентябрда ўз лавозимидан четлатилди.

Маълумотларга кўра, “Дон Фабио”дан ташқари терма жамоа бош мураббийи лавозимига Роберто Донадони, Марчелло Липпи, Лотар Маттеус, Кристоф Даум ҳамда Капеллонинг Россия термасидаги ёрдамчиси Кристиан Пануччининг номзодлари ҳам қаралмоқда.

Айни пайтда Хорватия Евро-2016 саралаш босқичида ўз гуруҳида 3-ўринни эгалламоқда. Хорватлар ҳисобида 8 та ўйиндан кейин 14 очко бор. Хорватия гуруҳ етакчиси Италия термасидан 4 очко, Норвегиядан эса 2 очко ортда бормоқда.

Хорватия гуруҳда ўйналган охирги иккита учрашувда Озарбайжон билан дурранг натижа қайд қилди (0:0) ва Норвегияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.