Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Греция ноябрь охиригача навбатдаги молиявий кўмак траншини олиши мумкин
23:59 / 12.09.2015
1691

Греция ҳукумати кредитлар бўйича келишувда айтиб ўтилган иқтисодиётни тузатиш дастурини давом эттирадиган бўлса, Европа барқарорлик механизмидан ноябрь охиригача яна 3 млрд евролик кредит олиши мумкин.

Греция учун 86 млрд еврогача кредитни кўзда тутувчи молиявий ёрдам дастури 19 августда маъқулланган эди. Янги қўллаб-қувватлаш пакетининг илк транши 26 млрд еврони ташкил қилади. Бу пуллардан Греция август охирида 13 млрд еврони олди. Бу траншдан бериладиган бюджет эҳтиёжлари учун 3 млрд евро ва банкларни рекапитализациялаш учун 10 млрд евро қолди.

Учинчи молиявий ёрдам ва иқтисодий дастур тасдиқлангандан кейин Греция бош вазири Алексис Ципрас муддатидан аввалги парламент сайловлари муддатини белгилаб, истеъфога чиқиб кетди.

Евроҳудуд ҳукуматлари Грециянинг янги ҳукумати кредитлар бўйича келишув шартларини бажаришни давом эттиради деб мўлжалламоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top