Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Любэ» гуруҳининг яккахон қўшиқчиси Николай Расторгуев Исроилдаги шифохонага ётқизилди
16:50 / 12.09.2015
4248

Пятигорск шаҳри маъмурияти «Любэ» гуруҳининг яккахон қўшиқчиси Николай Расторгуев шошилинч равишда шифохонага ётқизилгани ҳақида маълум қилди.

Шаҳар маъмуриятининг расмий сайтида ёзилишича, ушбу қўшиқчи Пятигорск шаҳрининг 235 йиллик юбилейи тантаналарида хизмат қилиши белгиланганди.

"Кутилмаганда «Любэ» гуруҳининг яккахон қўшиқчиси Николай Расторгуевнинг тоби қочиб, Исроилдаги шифохонага олиб кетилди. Энди «Любэ» гуруҳининг шаҳримиздаги концерти бекор қилинади. Ташкилотчилар ва хонанданинг вакиллари шаҳар аҳолисидан бунинг учун чин қалбдан узр сўрайди", дейилади хабарда.

Шаҳар маъмурияти шунингдек, Расторгуевнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top