Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тожикистонда генерал Назарзоданинг 100дан зиёд тарафдорлари қўлга олинди
11:09 / 12.09.2015
3723

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари махсус амалиёт чоғида Вахдат шаҳридаги ИИБга ҳужум қилганларнинг бирини қўлга олди, дея хабар берди ТАСС мамлакат ИИВ маълумотига асосланган ҳолда.

Бироқ милиционерлар ўлимида алоқадорликда гумон қилинаётган собиқ мудофаа вазири ўринбосари, генерал-майор Абдухалим Назарзоданинг ўлими тўғрисидаги хабарлар расман тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, 4 сентябрь куни Душанбе ва пойтахтга туташ Ваҳдат туманида милиция бўлинмаларига уюштирилган ҳужумлар натижасида 4 нафар милиция ходими ва 4 ОМОН жангчиси ҳалок бўлган эди. Шу вақтга қадар ўтказилган амалиётлар чоғида 20дан зиёд жангари ўлдирилди. 100 нафардан ортиғи қўлга олинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top