Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
УЕФА «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»дан Еврокубоклардаги иштирок бўйича чекловни олиб ташлади
16:42 / 12.09.2015
1540

УЕФА молиявий назорат қўмитаси "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" жамоаларидан Европада ўтказиладиган халқаро мусобақаларда футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича чекловни олиб ташлади.

Ўтган мавсумлар давомида ҳар икки клуб ҳам фақат 21 футболчини рўйхатдан ўтказиши ва клуб ходимларининг маошини чеклаши талаб қилинган эди. Бу иш харажатларни камайтириш учун амалга оширилган. "ПСЖ" клуби ушбу талабни муддатидан бир йил олдин бажаришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам ҳар икки клубдан 60 миллион евродан иборат трансферлар тақиқи олиб ташланган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top