“Бугун бизнинг қизларимиз дунёда энг кучли эканликларини исботладилар. Бироқ эртага ҳаммаси янгидан бошланади. Спортда қоида шундай”, деб айтди Винер-Усмонова.
Винер-Усмонова мусобақада оёғидаги жароҳат билан иштирок этган Кудрявцеванинг иродасини алоҳида таъкидлаб ўтди. “Кудрявцева – жангчи, олимпия чемпионининг вориси. Яна у шахсий мураббийи Карпушенко айтадиган барча тўғри нарсаларни тинглаб, уларни бажаради. Бу Янанинг энг яхши жиҳати”, деб таъкидлаб ўтди Винер-Усмонова.
Россия термаси бош мураббийининг айтишича, Кудрявцевага охирги машқдаги хато туфайли олтин медални бой берган Мамуннинг иродавий жиҳатлари устида ҳали ишлаш керак. Мамун шунингдек 11 сентябрда мусобақанинг “Мисс зеболик” махсус мукофотининг соҳибасига айланди.
Мусобақанинг 15 нафар энг яхши иштирокчиси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма олишди.
Шу тариқа Россия Олимпиадада бадиий гимнастиканинг якка кўпкураш турида бериладиган максимал квотани қўлга киритди.
Қолган йшлланмалар Рио-де-Жанейрода апрелда бўлиб ўтадиган синов мусобақасида ўйналади.
Жаҳон чемпионати 13 сентябрда ниҳоясига етади.



