Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойлик аёл Бангкокдаги халқаро кўргазмага қўйилган қимматбаҳо олмосни ютиб юборгани аниқланди
17:11 / 12.09.2015
3772

Таиланднинг Суваннапхум аэропортида қўлга олинган Хитой фуқароси бўлмиш аёлнинг ошқозонидан 227 минг долларлик қийматга эга олмос чиқариб олинди.

Bangkok Post нашрида ёзилишича, 6 каратли бу олмос Бангкокдаги халқаро кўргазмага қўйилгач, ғойиб бўлганди.

Хитойлик Цзян Сюйлянь исмли аёл ушбу ўлжасини юртига олиб қайтаётганида уни сурати орқали қидираётган полициячилар томонидан тўхтатилган. Лекин унинг ёнидан олмос топилмаган.

Аёл эса ўзини сафардан қайтаётган сайёҳ каби тутган. Унга ишонишмаган ва рентген орқали текширув ўтказишиб, олмосни гумонланувчининг ошқозонидалигини аниқлашган.

Натижада, 30 ёшли хитойлик аёл ўзининг ўғрилигига иқрор бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top