Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мартина Хингис ва Сония Мирза жуфтлиги US Open турнирида ғолиб бўлди
08:47 / 14.09.2015
1317

Швейцариялик Мартина Хингис ҳамда ҳиндистонлик Сония Мирза “Катта Дубулға” туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг жуфтликлар мусобақаси ғолибасига айланишди.

Бу жуфтлик финалда австралиялик Кейси Делакува ва қозоғистонлик Ярослава Шведова жуфтлигини 6/3, 6/3 ҳисоблари билан мағлуб этишди.

1 соату 9 дақиқа давом этган баҳсда ғалаба қозонган Мартина ва Сония шу тариқа ҳамкорликдаги иккинчи титулларини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтлик шу йилнинг ёзида “Уимблдон” мусобақасида ҳам бош мукофотга эга чиқишганди.

Нью-Йоркдаги ғалаба теннисчиларга 570 минг доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосини тақдим этди.

Қайд этиш керакки, бу ғалаба орқали Хингис мавсумда бешинчи марта "Катта Дубулға" туркумидаги бош мукофотни қўлга киритди.

"Уимблдон"даги ғалабадан ташқари швейцариялик теннисчи жорий йил давомида микст баҳсларидаги ҳиндистонлик шериги Паес билан ҳамкорликда Australian Open, «Уимблдон» ва US Open турнирларида зафар қучганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top