Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда доллар курси 281 тангага етди
11:59 / 14.09.2015
4920

Олма-Ота шаҳри банклари ва валюта айрибошлаш шохобчаларида доллар курси рекорд даражага кўтарилиб, 281-284 тангага тенглашди. Бу ҳақда Zakon.kz сайти хабар бермоқда.

Шу билан бирга, эрталаб Қозоғистон фонд биржасида (KASE) долларнинг тангага нисбатан ўртача курси 273.55 тангани ташкил қилди, аммо кун ўртасига келиб бу кўрсаткич 21.41 тангага ошди.
Ўтган ҳафта доллар курси Қозоғистонда 242 тангани ташкил қилаётган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top