Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон ТИАИСВда Эрон делегацияси билан учрашув ўтказилди
14:31 / 15.09.2015
1166

14 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Эрон Ислом республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Али Мардоний Фард билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатган.

Учрашув чоғида савдо, транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар шу йилнинг 4 июнида ўтказилган Ўзбекистон–Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги 11-мажлисида амалга оширилган келишувларнинг ҳаётга татбиқи ва қўлга киритилган натижалар билан танишишди.


Улашинг
  • Теглар:
Top