Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бельгия делегацияси Ўзбекистон Сенатида музокаралар олиб борди
11:46 / 16.09.2015
1340

Бельгия парламентининг вакиллар палатаси раиси Зигфрид Браке бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида музокаралар олиб борди.

Бельгия делегациясини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев қабул қилди.

Бельгиялик меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати фаолияти ва Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг бориши билан танишди.

Учрашувлар жараёнида қайд этилганидек, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқалар қонуний асосларининг мустаҳкамланишида парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Ўзаро тажриба алмашишни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top