Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бир қатор ИИВ ходимлари янги лавозимларга тайинландилар
20:03 / 16.09.2015
12216

Ўтган ҳафта бир қатор ИИВ ходимлари янги лавозимларга тайинландилар. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, подполковник Ойбек Дамирович Азимов Хоразм вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи, подполковник Абдуманнопхўжа Турсунхўжаевич Аҳмедов Наманган вилоят ИИБ Ташкилий-инспекторлик бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ППХ бригадаси раҳбарлик структурасида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, подполковник Даврон Маматович Қўзиев Тошкент шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ППХ бригадаси биринчи батальон командири лавозимига, подполковник Мурод Маҳмуджонович Нурмуҳамедов Тошкент шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига бевосита бўйсунувчи ППХ бригадаси тўртинчи батальон командири лавозимига тайинланди.


Улашинг
  • Теглар:
Top