Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди
11:42 / 16.09.2015
1811

Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги давлат хизматларини ислоҳ қилиш бўйича 450 минг долларлик грант келишувини имзолади.

Лойиҳа меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги амалга ошираётган турли лойиҳаларни ўзаро бирлаштиришга қаратилган. У, шунингдек, вазирликнинг аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги салоҳиятини оширишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича давлат офислари тизимини яратиш кўзда тутилмоқда. Ҳозирча синов тариқасида икки туман марказида мана шундай офислар очилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top