Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Навоийда ноқонуний дискфурушлар қўлга олинди
16:42 / 16.09.2015
1673

Навоий вилоятида ноқонуний равишда аудио ва видеоматериаллар сотаётган ака-укалар қўлга олинди. Бу ҳақда “На посту” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Шукур ва Одил исмли йигитлар дўкон очиб, у ерда дисклар сотиб келган. Лекин улар сотилган маҳсулот учун чек ёзиб бермаслик йўли билан тушаётган даромадни кирим қилишдан қочиб келишган.
Бир куни улар шу йўл билан савдони амалга ошираётган пайтда солиқ инспекцияси инспектори воқеани кузатиб турган.

Шу воқеа асосда у текширув ўтказиб, дўкондан 2 224 контрафакт диск топган. Ашёвий далил сифатида Delux процессори ва Storejet 250 GB компьютери олиб қўйилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top