Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Оқ Уй Обама ва Путиннинг мулоқоти ўтказилиши шартларини айтди
09:07 / 16.09.2015
4248

АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилиши учун бундай қўнғироқ АҚШ манфаатларига жавоб бериши лозим. Бу ҳақда Оқ Уйнинг расмий вакили Жош Эрнест айтиб ўтди.

“Жамоамиз, асосийси, бизнинг президентимиз, президент Путин билан телефон мулоқоти мамлакатимиз манфаатларига жавоб беради, деб топса, қўнғироқ ана шундай амалга оширилади”, - унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.

Айтилишича, бундай қўнғироқ амалга оширилган тақдирда икки давлат раҳбари Сурия масаласида бирор келишувга эришиши мумкин бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top