Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон "Huawei" компаниясининг илк халқаро бозорларидан бирига айланди
01:41 / 16.09.2015
2221

Ўзбекистон "Huawei" компаниясининг илк халқаро бозорларидан бирига айланди. Бу ҳақда ICTWEEK UZBEKISTAN 2015 информацион технологиялар ҳафталигида компания раҳбари Чжао Цзяньпинь маълум қилди.

"15 йил давомида Хитойнинг "Huawei" компанияси Ўзбекистон ҳудудидаги телекоммуникацион бозорда инфокоммуникацион технологиялар ҳамда юқори сервис борасида етакчи ўринларни эгаллади.

"Huawei" телефон станцияларини рақамлаш, NGN технологиясини қўллаш, GSM/CDMA/LTE стандартларини ривожлантириш, SDH/DWDM оптик тармоқларини қуриш борасида катта лойиҳаларни амалга оширди.

Ҳозирда "Huawei" "Ўзбектелеком" акционерлик компанияси билан GPON пассив оптик тармоғида ишлайдиган терминаллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона яратмоқда", - деди Чжао Цзяньпинь.


Улашинг
  • Теглар:
Top