Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Twitter’дан кўп миллион долларлик товон пули талаб қилинмоқда
23:22 / 16.09.2015
1503

Калифорния штатида яшовчи Рене Уилфорд исмли аёл Twitter ижтимоий тармоғидан гўёки унинг шахсий ёзишмаларини ўқигани учун катта миқдорда товон пули талаб қилмоқда, деб ёзмоқда The Register нашри.

Уилфорднинг айтишича, компания лицензион келишувда сир сақланиш кафолатланган банднинг мавжудлигига қарамасдан, шахсий ёзишмаларга кира олади. Унинг фикрича, бу шахсий ҳаётга тажоввуз қилиш ҳақидаги қонунга ғилофдир.

Аёл Twitter шахсий хабарларда юборилаётган ҳаволаларни (ссилкаларни) t.co. доменини ишлатган ҳолда қисқароқ ёзувга алмаштиришига асосланиб бундай хулосага келмоқда. Уилфорднинг фикрича, компания URL’ни алмаштириш учун шахсий ёзишмаларга киради.
Twitter вакиллари аёлнинг даъволари асосга эга эмаслигини, чунки ҳаволаларнинг алмаштирилишига автоматлаштирилган тизим жавоб беришини маълум қилдилар.


Улашинг
  • Теглар:
Top