Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Apple iOS 9нинг якуний версияси юклаб олиш учун тақдим этилди
08:35 / 17.09.2015
1799

iOS 9 операцион системасининг якуний версияси Apple мобил қурилмаларига юклаб олиш учун расман очиқ деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда 9to5mac.com.

Apple операцион системасининг янги версиясини ўрнатиш “Созламалар” («Настройки»), “Асосий” («Основные»), “ОСни янгилаш” («Обновление ПО») орқали амалга оширилиб, бунинг учун мобил қурилма хотирасида 1,3 Гб бўш жой бўлиши талаб этилади.

iOS 9га қадар янгилаш iPad`ларга кўп вазифалик режимини қўшимча қилади, ҳарфлар рўйхатини ўзгартириш тугмачаси ранги ўзгартирилган, иловаларни ўзгартириш режими ва хариталарда йўналишларни белгилаш режими ҳам янгиланган.

Аввалроқ Apple раҳбари Тим Кук қурилмаларга компания томонидан ўрнатилган “Компас”, “Акциялар”, “Маслаҳатлар” сингари фойдаланувчилар деярли ишлатмайдиган иловаларни ўчиришга рухсат бериши тўғрисида хабар қилинган эди. iOSнинг янги версиясида эса қурилмаларга янада кўпроқ иловалар ўрнатилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top