Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ қўлга олинган Буркина-Фасо ҳукуматини озод қилишга чақирди
10:10 / 17.09.2015
1778

Қўшма Штатлар Давлат департаменти президент қўриқчилари томонидан қўлга олинган Буркина-Фасо ҳукуматини зудлик билан озод қилишга чақирди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Қўшма Штатлар ҳукуматни ҳар қандай ноконституцион усуллар ёрдамида қўлга олишга уриниш ёки сиёсий хилма-хилликка куч ишлатиш орқали йўл қўйилишини қатъий қоралайди”, – дея қайд этди ташқи сиёсат муассасаси матбуот котиби Жон Кирби.

Эслатиб ўтамиз, Буркина-Фасо президент соқчилари мамлакат вазирлар маҳкамаси мажлисини тўхтатиб, президент вазифасини вақтинча бажарувчи Мишел Кафондо ва ҳукумат аъзоларини ҳибсга олган эди.

Мазкур муносабат билан БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам ўз эътирозини билдириб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top