Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Чилидаги зилзила қурбонлари сони 8 кишига етди
19:19 / 17.09.2015
1166

Чилида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 8 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Хорхе Бургос журналистлар билан мулоқотда хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, зилзила оқибатида зарар кўрганлар ва вайроналар остида қолганларни топиш ва ёрдам кўрсатишга қаратилган қидирув ва қутқарув операциялари давом эттирилмоқда.

Чили университети миллий сейсмология маркази маълумотларига қараганда, 8.4 магнитудали зилзила Канела Баха аҳолижойидан 42 км нарида содир бўлган. Унинг чуқурлиги 11 км ни ташкил қилади. Ундан сўнг яна 15 кичик силкиниш кузатилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top