Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Фукусима яқинида мутант балиқ тутилди
19:08 / 17.09.2015
6634

Японияда, бир вақтлар техноген фожиа содир бўлган Фукусима қирғоқларида денгизчи ўта ғалати ва қўрқинчли балиқни тутиб олди. Олимларнинг тахмин қилишича, бу балиқ радиацион авария “маҳсули”дир.

Балиқчи Хирасака Хироши ўз блогига эга бўлиб, ўзи тутиб олган балиқнинг суратини интернетга жойлади. Балиқнинг кўриниши фойдаланувчиларини даҳшатга солди.

Хироши ўзига хос балиқ турларини тутиши билан машҳур балиқчи блогер саналади. У илгари ҳам интернет жамоасини ғаройиб денгиз маҳлуқотларининг суратлари билан ҳайратга солган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top