Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама қўлбола соат ясаган ўсмирни Оқ уйга таклиф қилди
08:45 / 17.09.2015
6224

АҚШ президенти Барак Обама қўлбола соат ясагани учун ўқитувчилари томонидан полицияга топширилган ўсмирни Оқ уйга меҳмонга таклиф қилди. Ушбу таклифни Обама ўзининг твиттердаги микроблогига жойлаштирди.

“Ажойиб соатлар, Аҳмед. Уларни Оқ уйга олиб келишни истайсанми? Биз сен каби илм-фанни севадиган инсонларни кўпроқ илҳомлантиришимиз керак. Айнан шу нарса Американи буюк ва қудратли қилади”, – дейилади хабарда.

14 ёшли Аҳмед Моҳаммедни унинг иқтидоридан илҳомланган Facebook ижтимоий тармоғи Марк Цукерберг ҳам меҳмонга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Техах штати Ирвинг шаҳридаги мактабнинг 14 ёшли ўқувчиси Аҳмед Моҳамед (Ahmed Mohamed) ўқитувчиларининг кўзига бомба бўлиб кўринган қўлбола соатни кўтариб келгани учун полиция маҳкамасига олиб келинган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top