Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда чет элда жазони ўташ тўғрисидаги конвенция ратификация қилинди
09:15 / 17.09.2015
960

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси пленар йиғилиши чоғида жиноий жавобгарликни чет элда ўташ бўйича Америка конвенциясини ратификация қилиш юзасидан қарор чиқарди.

Эндиликда Бостондаги теракт ташкилотчиси Жоҳар Царнаевнинг шериклари Азамат Тажаяқов ва Диас Қодирбоевлар Қозоғистон ҳудудида жазо ўташи мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, юқори номи келтирилган қозоғистонлик талабалар АҚШда Бостон теракти терговига тўсқинлик қилишда айбланиб, 3.5 ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Конвенцияга Американинг 16 мамлакати ҳамда бошқа қитъаларда жойлашган 3 давлат аъзо эди. Қозоғистон бу борада 4-давлат бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top