Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда БМТнинг Ўзбекистонга ёрдам дастури тақдимоти ўтказилди
11:22 / 17.09.2015
1424

Сешанба куни Тошкентда БМТнинг Ўзбекистонга ривожланиш мақсадларида 2016-2020 йилларда кўмак бериш бўйича янги дастури (ЮНДАФ) тақдимоти бўлиб ўтди.

5 йиллик дастур Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ ваколатхонаси ўртасида 9 июнь куни имзоланган эди.
“Ўзбекистоннинг мақсади иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашдир. Бу БМТ стратегиясига тўлалигича мос келади, - деди ЮНДАФ тақдимотида мамлакат иқтисодиёт вазири Галина Саидова. – Янги дастур ўзига хос тарзда синергияни ва БМТ ҳамда унинг барча вакиллари манфаатларини таъминлаб беради”.


Дастурда кўзда тутилган пунктларнинг реализацияси масаласи дастур тайёрланиш жараёнидаёқ тегишли вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштирилган эди, шу боис унинг амалга оширилишига дарҳол киришиш имконияти мавжуд. Дастурнинг барча йўналишлари республиканинг режалари ва миллий манфаатлари билан чамбарчас боғланган ҳолда ишлаб чиқилгани таъкидлаб ўтилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top