Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШнинг Юта штатидаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 18 нафарга етди
10:37 / 18.09.2015
1053

Тинимсиз ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқинлари сабабли АҚШнинг Юта штати жанубида ҳалок бўлганлар сони 18 нафарга етди, икки киши, жумладан, 6 ёшли бола тақдири номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматнинг расмий вакиллари маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Зайон миллий боғида олти нафар сайёҳ чўкиб кетган, яна бири қидирилмоқда. Ютада тинимсиз ёғингарчиликлар кузатилаётган айни пайтда майдони 600 кв км бўлган боғ ҳудудида бедарак йўқолган сайёҳни 60 нафардан зиёд киши қидирмоқда.

Хилдейл шаҳрида эса 12 киши табиий офат туфайли ҳаётдан кўз юмган. 6 ёшли боланинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Вафот этганларнинг барчаси аёллар ва ёш болалардир. Уларнинг энг кичиги 4 ёшда. Улар кучли сув оқими олиб кетган икки автомобиль ичида бўлган. Машиналардаги 16 кишидан фақат уч боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top