Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама муҳожирларни АҚШ фуқаролигини олишда фаолроқ бўлишга чақирди
07:39 / 18.09.2015
4966

АҚШ президенти Барак Обама муҳожирларни АҚШ фуқаролигини олишда фаолроқ бўлишга чақирди, деб хабар бермоқда WND нашри.

Обама АҚШда 17 сентябрда нишонланадиган Фуқаролик куни муносабати билан телевидение орқали сўзлаган нутқида агар муҳожирлар фуқаролик олишга ҳақли бўлсалар, унда улар бу жараённи бугуноқ бошлашлари кераклигини таъкидлаб ўтди.

Обама фуқаролар биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан АҚШни янада кучлироқ қилишади, деб таъкидлаб ўтди.

Айни пайтда АҚШда 13,3 муҳожир қонуний яшайди, улардан 8,8 млн нафари фуқаролик олишга даъвогарлик қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top