Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда ШҲТ аксилтеррор структураси йиғилиши бўлиб ўтди
16:36 / 18.09.2015
2246

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор структураси 27-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва структура ижроия қўмитаси вакиллари ташкилотга аъзо давлатлар чегара хизматлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида тегишли органлари экспертлари 2016 йилги иш режаларини муҳокама қилиб олишди.

Шунингдек, террорчилик, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ҳамда жорий йилнинг 16 сентябрида Қирғизистонда ўтказилган “Марказий Осиё Аксилтеррор-2015” қўшма ҳарбий ўқувлар якунлари муҳокама қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top