Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентдаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес-марказида ёнғин келиб чиқди
19:12 / 18.09.2015
17883

Бугун, 18 сентябрь кунининг иккинчи ярмида, соат тахминан 18:30да Тошкент шаҳридаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказида (эски номи - "Лето бар") ёнғин келиб чиқди.

Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳкўчаси ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган «Wyndham Tashkent» (собиқ «Dedeman») меҳмонхонаси ёнидаги бизнес-марказида ёнғин бўлаётгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тасвирда «Олой» бозори яқинида, ЮМС биноси рўпарасида жойлашган мазкур иншоотнинг кириш қисми ёнаётганини кўриш мумкин.

Олинган тезкор маълумотларга кўра, ҳозирда ёнғинни ўчириш учун тўртта ёнғин ўчириш машиналари жалб қилинган.

Кун.уз мухбирининг воқеа жойидаги гувоҳлардан маълумот олишича, бугун куннинг биринчи ярмида шу бино томида махсус ходимлар қишки мавсумга тайёргарлик доирасида иш олиб боришган ва олов ёқишган.

Мухбирнинг маълум қилишича, ҳудудга олиб келувчи кўчалардан бири ёпилган.

Воқеа жойига Тез тиббий ёрдам машиналари етиб келган.


Улашинг
  • Теглар:
Top