Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“АвтоВАЗ” 15 минг ходимини қисқартириши ҳақидаги хабарни инкор этди
19:08 / 19.09.2015
1796

“АвтоВАЗ” ОАЖ яқин орада ходимларини оммавий тарзда қисқартириши ҳақидаги хабарни инкор этди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. Бу ҳақда компания вакили маълум қилди. 

У “АвтоВАЗ”да жорий йилда оммавий қисқартиришларни амалга оширмаслик бўйича “касаба уюшмаси олдида аниқ мажбуриятлар” борлигини таъкидлаб ўтди.

Компанияда бу хабарни Lada Vesta’нинг серияли ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилишига тўсқинлик қилиш мақсадида тарқатилган хабар деб ҳисобламоқдалар.

Аввалроқ ОАВда “АвтоВАЗ” 15 минг ходимини қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бу ҳақда Тольяттидаги янгиликлар нашри tltgorod.ru ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top