Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ Украинага ўз ёрдамларини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
15:46 / 19.09.2015
8974

Расмий Вашингтон агар Украина ҳукумати коррупция муаммоасини йўқ қила олмаса, кўрсатаётган ёрдамларини тўхтатишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда УНН хабар берган.

Қайд этилишича, АҚШ вице-президенти Жо Байден Украина президенти Пётр Порошенко ҳамда мамлакат бош вазири Арсений Яценюкка "қатъий огоҳлантирув" юборган.
Байденнинг сўзларини унинг маслаҳатчиси Майкл Карпентер украинлар етакчиларига етказиб қўйган.

Оқ уйда ҳам Украинада порахўрлик билан боғлиқ ҳолат сақланиб қолаётганидан хавотирлар билдирилган.
Байденнинг қўшимча қилишича, Украинадаги вазият Донбассда ўтказилиши режалаштирилган сайловлардан кейин янада ёмонлашиши мумкин.
АҚШ томони шунингдек, Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришга тайёрланаётгани айтилган. УНН нашри маълумотига кўра, айни вақтда Украинада порахўрлик даражаси 20 фоизга ўсган.


Улашинг
  • Теглар:
Top