Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда бир-бирига жуда ҳам ўхшаш уч эгизак дунёга келди
17:08 / 19.09.2015
4410

Нью-Йорк шаҳридаги Жейсон ва Келли Фенлилар оиласида бир-бирига айнан ўхшаш уч эгизак — Майлза, Ноа ва Оуэна Фенли дунёга келди

Уч эгизакнинг икки ёшли акаси Эйден уларнинг барчасини битта исм билан чақиришга қарор қилди. Эгизаклар муддатидан 2 ой олдин туғилишди, дея ёзмоқда forumdaily.com.
Ҳали дунёга келишига олти ҳафта бўлган гўдаклар мўъжиза туфайли яшаб қолишди. Бундай бахт фақатгина 50 млн гўдакдан бирига насиб қилади. Уларнинг вазни туғилган пайтида 1,3 кг ни ташкил этган бўлса ҳам, ҳозирда болаларнинг саломатлиги жойида.

Болаларнинг 38 ёшли отаси Жейсон Фенли адвокат бўлиб ишлайди. 33 ёшли онаси эса алоҳида эътибор талаб қилувчи болаларга мактабда сабоқ берган. Эътиборлиси, болалар бир-бирига шу қадар ўхшайдики, уларни ажратиш учун ота-оналари тирноқларини турли хилда бўяб қўйишди. Эгизакларнинг кийимлари ҳам уч хил рангда.


Улашинг
  • Теглар:
Top