Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Болгариянинг фармацевтика ва тиббиёт саноати вакиллари Тошкентда ўзбек-болгар бизнес-форумида иштирок этади
11:39 / 19.09.2015
1271

2015 йилнинг 30 сентябрь куни ўзбек-болгар бизнес-форуми ҳамда ўзбек ва болгар ишлаб чиқарувчиларининг икки томонлама музокаралари бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

Бизнес-форум Болгария Республикаси тадбиркор доиралари делегациясининг 2015 йил 28 сентябрь-2 октябрь кунларида Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида бўлиб ўтади.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Болгария Республикалари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.

Делегация таркибидан Кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш ижроия агентлиги вакиллари, Болгариянинг фармацевтика саноати, тиббиёт техникалари ва тиббий текстил ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатувчи компаниялар ўрин эгаллаган.

Ташриф доирасида “UZMEDEXPO 2015” халқаро кўргазмасида бўлиш, бизнес-форум ўтказиш, b2b учрашувлар ташкил этиш, шунингдек, республикалар ишлаб чиқариш соҳаларининг икки томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашувларини ташкил этиш режалаштирилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top