Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистондаги нефть ҳавзасида чиққан ёнғин 5 минг кв м майдонга тарқалди
12:21 / 19.09.2015
2411

Қозоғистон ғарбидаги нефть ҳавзасида келиб чиққан ёнғин атрофга тарқалишда давом этмоқда ва айни пайтда 5 минг кв м майдонни қамраб олган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси сайти хабар берган.

"Оловни ўчириш қийинлашмоқда. Ёнғин ўчоғи атрофи айланасига олов билан қамралган. Шунингдек, шамол оловнинг кенгайишига хизмат қилмоқда", дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, Мангистов вилоятидаги Жанаозен шаҳри яқинидаги нефть ҳавзасида ёнғин содир бўлган. Айни вақтда бу ҳудудга юзлаб ўт ўчирувчилар ва 33та техник восита жалб этилган.

Қайд этилишича, бу ёнғин бинолар ва магистрал қувурларга таҳдид солмаяпти.


Улашинг
  • Теглар:
Top