Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кейлор Навас “Реал” дарвозабонлари тарихида 1975 йилда ўрнатилган рекордни такрорлади
09:12 / 20.09.2015
2148

“Реал” дарвозабони Кейлор Навас Испания Примероси доирасида “Гранада” билан учрашувда(1:0) ҳам ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Шу тариқа костарикалик голкипер Ла Лиганинг дастлабки тўртта турида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

Чемпионатнинг олдинги 3 учрашувда “Реал Мадрид” “Спортинг Хихон” (0:0), “Бетис” (5:0) ҳамда "Эспаньол" (6:0) билан ўйнаган эди.

Навас ушбу натижа билан Мадрид клуби тарихида бу борадаги етакчи Мигель Анхель рекордини такрорлади, футболчи 1975 йилда мавсум стартидаги тўртта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top