Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Германиялик икки аёл Кипрдаги аэропортда 13 ойдан буён яшаб келмоқда
16:42 / 21.09.2015
2350

Кипрнинг Ланнаки шаҳри аэропортида сўнгги 13 ойдан буён германиялик она ва бола яшаб келмоқда. in-cyprus порталининг хабар беришича, аёллар Кипрга 2014 йилнинг 12 августида Исроилдан учиб келишган. Уларни Яқин Шарқ давлати виза муддати ўтиб кетгани сабабли депортация қилган эди.

Улар ўз юртларига қайтиш ўрнига аэропортда яшашни маъқул кўрди. Она ва бола тунларини махсус уйқу қопчиқларида ўтказиб, терминал ҳожатхоналарида ювинишмоқда.

Аэропорт вакилиги Адамос Асприснинг айтишича, маъмурият аёлларни Германияга жўнатиб юборишга тайёр, бироқ уларнинг ўзлари буни рад этишмоқда. Шунингдек, улар маҳаллий полиция ва Германия элчихонаси ёрдамини ҳам қабул қилишмаган.

Аёллар аэропортни тарк этиб, ватанига қайтиш истагида эмасликлари сабабини айтишмаган.

Қайд этилишича, ЕИ қонунчилигига кўра, Евроиттифоқ фуқароларини, агарда улар бирор қоидабузарликни содир этмаса, аъзо давлатлардан ҳайдаб чиқаришга имкон берувчи бирорта ҳам норматив актлар йўқ. Шу боис яқин кунларда Ларнаки аэропорти раҳбарияти Кипр ҳукуматига мазкур муаммони ҳал этишни сўраб мурожаат қилишни режалаштирган.


Улашинг
  • Теглар:
Top