Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жон Керри АҚШ 2016 йилда яна 15 минг қочқинни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди
10:28 / 21.09.2015
1201

АҚШ 2016 йилда мамлакатга кела олиши мумкин бўлган қочқинлар сонини 70 мингдан 85 минггача оширди. 2017 йилда бу рақам 100 минггача етиши мумкин, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.

Қайд этилишича, бу қўшимча 15 минг қочқинларнинг аксарият катта қисмини сурияликлар ташкил қилади.

“Бу қадам АҚШнинг иккинчи имкониятлар ери ва умид маёғи бўлиши анъаналарига мос келади” деб таъкидлаб ўтди АҚШ давлат котиби Жон Керри Берлинга ташрифи давомида.

Керри қабул қилинадиган қочқинлар сони оширилиши эҳтимоли мавжудлигини, бироқ конгресс бунга сарфланадиган харажатларни маъқуллаши кераклигини айтиб ўтди. Жорий йилда қочқинларни қабул қилиш дастури 1,1 млрд долларни ташкил қилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top