Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Конимехда бош ҳамшира ишга жойлаштириш учун 800 минг сўм пора олиб, жазога тортилди
18:13 / 21.09.2015
1987

Конимехда бош ҳамшира ишга жойлаштириш учун 800 минг сўм пора олиб, жазога тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Конимех туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Матлуба Юнусова, гарчи бировларни ишга олиш ваколати бўлмаса-да, иш қидириб келган Г. Турсуновани алдаб, уни ишга жойлаштириш эвазига 800 минг сўм тама қилган.

Бу пулнинг ярмини олган бош ҳамшира бир ой давомида ўз қурбонини алдаб келган. Аммо унинг фирибгарлигини тушунган Турсунова тегишли жойларга ариза берган. Бунинг натижасида Юнусова пулнинг қолган қисмини олиш чоғида қўлга туширилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top