Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тожикистон суюлтирилган газ импорти ҳажмини оширди
23:00 / 21.09.2015
1894

Тожикистон жорий йилнинг 8 ойи давомида суюлтирилган газ импорти ҳажмини 18 фоизга оширди. Ушбу ёқилғи турига республикада талаб анча каттадир.

Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида маълум қилинишича, жорий йилнинг январь-август ойларида Тожикистон 220 минг тоннага яқин суюлтирилган газ импорт қилган. Бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 35 минг тоннага кўпроқни ташкил қилган.

Тожикистонга суюлтирилган газ асосан Қозоғистондан импорт қилинади. Шунингдек, Туркманистон ва Россиядан ҳам оз миқдорда ушбу ёқилғи тури етказиб берилади.

Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 60 фоиздан кўпроқ автотранспорт ёқилғи сифатида суюлтирилган газдан фойдаланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top