Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Universal кинокомпанияси янги “Стив Жобс” фильмининг трейлерини чоп этди
22:54 / 21.09.2015
1473

Universal кинокомпанияси ўзининг YouTube-каналида Apple компанияси асосчиси ҳақида “Стив Жобс” деб номланган биографик фильмнинг иккинчи расмий трейлерини жойлаштирди. Фильм АҚШда октябрдан экранларга чиқарилиши кутилмоқда, дунёдаги қолган киноихлосмандлари фильмни ноябрь бошларида кўришлари мумкин бўлади.

Икки минутли трейлерда Жобс ҳаётидаги уч босқич: унинг парвози, йиқилиши ва тантанавор қайтиши ҳақида сўзланган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Майкл Фассбендер ижро этган. Фильмда шунингдек Кейт Уинслет, Сет Роген в Жефф Дэниелс каби актёрлар роль ижро этишган. Фильмга “Нина устида” (На игле) ва “Харобалардан чиққан миллионер” (Миллионер из трущоб) каби шов-шув қозонган суратлар режиссёри, британиялик Дэнни Бойл режиссёрлик қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top