Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Барселона» футбол клуби Испания чемпионатидаги иштирокини тўхтатиши мумкин
18:20 / 22.09.2015
10051

Испания Профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебаснинг қайд қилишича, Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионати ўйинларидан чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, бу ҳолат, Каталония автоном ҳудуди Испаниядан алоҳида мустақил давлат сифатида ажралиб чиқсагина содир бўлиши мумкин.

Шунингдек, мазкур муаммо «Эспаньол»га ҳам хавф солиши мумкин. Иккала клуб ҳам мамлакат чемпионатида Каталония шарафини ҳимоя қилиб келади.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда ўтказилган тўртта тур учрашувларига кўра, Испания чемпионатида «Барселона» биринчи, «Эспаньол» эса саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top