Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ихтилофга қарамай, Ямандан 3 минг зиёратчи Ҳажга йўл олди
09:48 / 22.09.2015
1602

Яман вақфлар ва диний ишлар вазири Фуад бин Умар бин Али ал-Шайх Абу Бакрнинг баёнот беришича, Маккада яманлик зиёратчилар сони жорий мавсумда 3 минг кишига етган.

Саудия Арабистони матбуотида таъкидланишича, зиёратчилар “хусийларнинг тўсқинлигига қарамай”, Маккага келишган. Вазирнинг ўзи ҳам уларнинг хавфсизлигини таъминлашда Саудия Арабистонининг ўрни муҳим бўлганини эътироф этди.

Айтилишича, исёнчи ҳусийчилар раҳбарияти Саудия Арабистонидан зиёратчиларни ўз чегарасидан ўтказмасликни талаб қилган, лекин ушбу мамлакат раҳбарияти бундай таҳдидларни эътиборга олмаган.
Зиёратчиларнинг 2.5 минг кишидан иборат биринчи гуруҳи қиролликка илгарироқ кириб борган эди. Шу якшанба куни яна 500 киши ўз манзилига етиб олди.

Бундан ташқари, жорий мавсумда яманлик ҳожилар миқдори 6 минг кишига етиши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top