Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Иш пайтида спиртли ичимлик истеъмол қилган АirBaltic самолёти экипажи сардори 10 ойлик қамоқ жазосига тортилди
09:00 / 22.09.2015
927

Норвегия суди иш пайтида маст ҳолатда бўлган АirBaltic самолёти экипажи сардорини 10 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, прокурор бир йиллик қамоқ жазосини сўраган. Самолёт экипажи сардори ва яна уч нафар аъзоси парвозга чиқиш олдидан текширилганда, уларнинг қонидаги алкоголь миқдори рухсат берилган 0,2 промилледан қўпроқ бўлгани аниқланган.

Аввалроқ Осло суди самолёт экипажининг 4 нафар аъзосидан уч нафарини турли қамоқ жазоларига тортган эди: самолётнинг иккинчи учувчиси 6 ойга, стюардессалардан бири 45 кунга, иккинчиси 60 кунга озодликдан маҳрум этилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top