Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Disney виртуал реалликни ривожлантириш лойиҳасига 65 млн доллар тикди
09:12 / 23.09.2015
1595

Disney корпорацияси 360 даражали видео суратга оладиган камералар ишлаб чиқарувчи Jaunt стартапига 65 млн доллар инвестиция киритди, деб хабар беради CNET.

Jaunt нафақат камералар, балки улар учун дастурий таъминот ҳам яратади. Лойиҳа 2 йил муқаддам иш бошлаган бўлиб, 100 млн доллар тўплашга муваффақ бўлди. Компания ўз рақобатчилари орасида молиявий жиҳатдан энг барқарори эканлигига ишонмоқда.

Disney келажакда фильмлар намойишида янги технологияларни жорий қилиш борасидаги узоқ истиқболли мақсадларини амалга ошириш йўлида ушбу компаниянинг ўсишига кўмак бермоқда. У компания ривожига янада кўпроқ инвестиция қаратиш ниятини билдирмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top