Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Елизавета II қароргоҳини 132 млн долларга ижарага берди
19:34 / 23.09.2015
2376

Британия қироличаси Елизавета II бошқарувида бўлган Crown Estate компанияси Кенсингтон Гарденздаги қироллик қароргоҳини 132 млн долларга сотди. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, шартномага кўра бино 125 йил муддатга ижарага тақдим этилди.

Қироллик кўчмас мулкига ўз исм-шарифини сир сақлашни истаган икки киши эгалик қила бошлади.

Мазкур бино жойлашган кўча шаҳардаги энг қиммат йўллардан бири бўлиб, “миллиардер кўчаси” номи билан машҳур.

Crown Estate компаниясига 1760 йилда асос солинган бўлиб, унинг даромади Британия хазинасига тушади ва ўз навбатида, қироллик оиласига маълум фоизи ажратилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top