Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Футзал: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиқа олмади
19:37 / 23.09.2015
1343

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Малайзияда ўтаётган Осиё чемпионатини гуруҳ босқичидаёқ якунлади.

Терма жамоа гуруҳнинг биринчи учрашувида мезбонларга 4:9 ҳисобида мағлуб бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонлик футзалчи қизлар турнирдаги кейинги учрашувларида ҳам муваффақиятсиз қатнашиб, Эронга 1:9 ҳисобида мағлуб бўлишди ва Гонконгни мағлуб эта олишмади - 3:3.

Турнирда 8та жамоа 2та гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларга киришганди. А гуруҳидан Эрон ва Малайзия, В гуруҳидан Япония ва Таиланд кейинги босқичга чиққан.


Улашинг
  • Теглар:
Top