Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тим Кук ҳаётини Apple Watch соати асраб қолган йигитни малака оширишга таклиф қилди
18:53 / 23.09.2015
1790

Apple компанияси раҳбари Тим Кук Apple Watch соатидаги юрак уришини аниқловчи датчик ёрдами билан ҳаёти сақлаб қолинган америка футболи жамоасининг 17 ёшли ўйинчисини малака оширишга таклиф қилди. Бу ҳақда MacRumors хабар бермоқда.

20 сентябрь куни АҚШнинг Бостон шаҳри яқинидаги шаҳарчада яшовчи 17 ёшли кичик Пол Хьюль мактаб ўқувчиси ўзини футбол ўйинидан сўнг ёмон ҳис эта бошлаган. WCVB телеканалининг хабар беришича, ўқувчи дастлаб буни иссиқ об-ҳаво натижасидан деб билган. Сўнгра юрак уришини Apple Watch соати орқали текширган. Юраги дақиқасига 145 марта урганини кўргач, шифокорларга мурожаат қилган.

Шифохонада эса унга рабдомиолиз (юрак мушакларининг шикастланиши) ҳамда юрак уриши, жигар ва буйрак фаолияти бузилиши ташхиси қўйилди.

Шифокорлар Хьюлга футбол билан шуғулланишни тақиқлаган бўлса ҳам, ўқувчини келгуси йилнинг ёзида Apple бош идорасига малака оширишга таклиф қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top