Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тожикистонда Facebook, Odnoklassniki ва YouТube хизматлари яна очиб қўйилди
13:20 / 23.09.2015
1370

Тожикистоннинг интернет провайдерлари Facebook, Odnoklassniki ва YouТube сервисларига кириш имкониятини яна очиб қўйди, деб хабар беради AsiaPlus нашри.

Бир муддат илгари мамлакатда интернет ресурсларига кириш, шунингдек, SMS-хизматлардан фойдаланиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилган эди. Бу иш сайлов олдидан деструктив гуруҳлар ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштиришига ҳамда интернетда тарғибот юритишларига йўл қўймаслик учун амалга оширилгани айтилган эди.

Орадан икки ой ўтиб маълум қилинишича, айни пайтда тожикистонликлар ушбу хизматлардан бемалол фойдаланиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top